Сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда олти киши тожливирусдан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди.
Бишкек шаҳридан – 3 та бемор, Иссиқкўл вилоятида – 1, Жалолобод вилоятида – 1, Боткен вилоятидан – 1. Тожливирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1474 кишини ташкил этади.
10 август ҳолатига кўра мамлакатда 258 та янги тожливирус ҳолати қайд этилди. Ушбу кўрсаткич ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланди:
– Бишкек шаҳрида – 84;
– Ўш – 24;
– Чуй вилояти – 17;
– Ўш вилояти – 25;
– Талас вилояти – 5;
– Норин вилояти – 10;
– Иссиқкўл вилояти – 21;
– Жалолобод вилояти – 37;
– Боткен вилояти – 35 та янги ҳолат қайд этилди.
Мамлакатда тожливирус билан рўйхатга олинганларнинг умумий сони 40 минг 177 ни ташкил қилмоқда.
Шу билан бирга, сўнгги кунда 407 бемор COVID-19 дан даволанди. Тожливирусдан даволанган одамларнинг умумий сони 32229 кишга етди.